Аксиядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг устуворлиги...
Жорий йилнинг 23-январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок етди. Йиғилишда Ҳукумат аъзолари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва чет ел оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари қатнашди. Қўшма мажлис аъзолари олдида чиқиш қилган Давлат раҳбари бундан 10 йил олдин таркибида депутатлар доимий равишда, профессионал асосда ишлайдиган Қонунчилик палатаси ва шунингдек, ҳудудий вакиллардан иборат қонунчилик органи бо‘лмиш Сенат фаолият кўрсатадиган икки палатали парламентни ташкил етиш мақсади тўлиқ рўёбга чиққанлигини таъкидлаб ўтди. Натижада қабул қилаётган қонунларимиз сифати сезиларли даражада ошди, минтақалар, тармоқлар ва давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблиги тобора самарали таъминланмоқда.
Айни пайтда корпоратив бошқарув тизими ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, уларнинг қонунчилигида жавобгарлик, суд ҳимояси, корпоратив муносабатлар ва улар билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг деярли барчасини қамраб олган. Бир ҳақиқат ҳаммамизга аниқ ва равшан бўлиши керак – бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида биз қонунларимизда белгилаб қо‘яётган раг‘батлантирувчи омиллар, преференсиялар қачон ишлайди? Қачонки ҳуқуқнинг юқорида қайд етилган бошқа тармоқларига тегишли бо‘лган ҳуқуқий институтлар, аввало, суд-ҳуқуқ соҳасининг таъсир кўрсатиш механизмлари билан мустаҳкамлаб қўйилган тақдирдагина улар ўз самарасини беради.”
ЯНГИЛИКЛАР
Савол беринг
Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?
Халқаро янгиликлар - 0%
Янгиликлар Ўзбекистоннинг - 0%
Ихтисослаштирилган янгиликлар - 0%
Корпоратив янгиликлар - 0%
Total votes: 0
The voting for this poll has ended on: Июнь 4, 2015











